«қимматли қоғозлар» тегли мақолалар


Дивиденд имтиёзлари 2029 йилгача узайтирилади, ихтиёрий пенсия бадали пулидан акция сотиб олиш мумкин бўлади
4 сентябрь 2023, 20:02

Дивиденд имтиёзлари 2029 йилгача узайтирилади, ихтиёрий пенсия бадали пулидан акция сотиб олиш мумкин бўлади

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига фуқаролар томонидан ихтиёрий пенсия бадаллари ҳисобига акция сотиб олиш, ходимларга ўз корхонаси акцияларини харид қилиш устувор ҳуқуқ бериш, дивидендлар бўйича имтиёзларни 2028 йил охиригача узайтириш кабиларни назарда тутган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Марказий банкга ўтказилади
4 сентябрь 2023, 16:24

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Марказий банкга ўтказилади

«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат унитар корхонаси «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга ўзгартирилади ва унинг устав капиталидаги давлат акциялари пакети Марказий банкка ўтказилади. Шунингдек, «Миллий клиринг маркази» ташкил этилади.

Ўзбекистонда 40 та йирик корхона ва банклардаги давлат улуши «халқчил IPO» орқали сотилади
28 март 2023, 20:23

Ўзбекистонда 40 та йирик корхона ва банклардаги давлат улуши «халқчил IPO» орқали сотилади

Президент Ўзбекистонда давлат улуши «халқчил IPO» орқали сотиладиган 40 та йирик корхона ва банк рўйхатини тасдиқлади. Илк бор НКМК ва ОКМК, Ўзметкомбинат, «Ўзтелеком», Миллий банк, Саноатқурилишбанк каби йирик корхоналарнинг ўртача 2 фоиз акциялари аҳолига таклиф этилади.

Аҳоли давлат облигацияларини сотиб олиши бўйича чекловларни бекор қилиш режалаштирилмоқда
4 август 2022, 18:17

Аҳоли давлат облигацияларини сотиб олиши бўйича чекловларни бекор қилиш режалаштирилмоқда

Яқин йилларда аҳоли учун махсус давлат ғазначилик қоғозларини чиқаришни режалаштирилмоқда, дея хабар берди молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков. Улар бўйича ставка бозор облигацияларидан юқори бўлиши кутилмоқда. Давлат облигацияларига хорижий инвесторлар ҳам жалб қилинади.

Қимматли қоғозлар билан шуғулланувчилар аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди
8 июн 2022, 10:26

Қимматли қоғозлар билан шуғулланувчилар аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарорига кўра, қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака сертификати 5 йилга берилади. Сертификат ДХМ ва ЯИДХП орқали тақдим этилади, бунинг учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзбекистонда ислом молияси асосидаги «сукук» қимматли қоғозларини жорий этиш режалаштирилмоқда
14 октябр 2020, 13:19

Ўзбекистонда ислом молияси асосидаги «сукук» қимматли қоғозларини жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ислом молиялаштириш тамойиллари асосида «сукук» қимматли қоғозларини чиқариш, бенефициар мулк ҳуқуқини белгилаш ва сотиш соҳасида инглиз ҳуқуқи меъёрларини қўллаш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг